Кутилмаган ўзгариш: Нодирбек Ёқуббоев виза муаммоси сабаб Biel Chess Festival'да қатнашолмайди
Швейцариянинг Бил шаҳрида бошланаётган анъанавий халқаро шахмат фестивалининг ташкилотчилик қўмитаси расмий баёнот эълон қилди.
Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Редактор
photo: Chess Uzbekistan
Кутилмаган ўзгариш: Нодирбек Ёқуббоев виза муаммоси сабаб Biel Chess Festival'да қатнашолмайди
Швейцариянинг Бил шаҳрида бошланаётган анъанавий халқаро шахмат фестивалининг ташкилотчилик қўмитаси расмий баёнот эълон қилди.
Афсуски, ҳамюртимиз гроссмейстер Нодирбек Ёқуббоев виза билан боғлиқ кутилмаган муаммолар туфайли Швейцарияга ўз вақтида етиб бора олмайдиган бўлди ва Masters Triathlon (Гроссмейстерлар триатлони) турниридан чиқишга мажбур бўлди.
Ташкилотчилар Нодирбекка муаммони ҳал қилиш йўлида бор кучи билан ҳаракат қилгани учун миннатдорчилик билдираб, келгуси турнирларда омад тилашди.
Ёқуббоевнинг ўрнига мусобақага озарбайжонлик Айдин Сулаймонли таклиф этилди.