Кураш. Терма жамоамиз аъзолари Осиё ўйинларига йўл олди
Бугун кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Японияда бўлиб ўтадиган Айти-Нагоя-2026 Осиё ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Kurash Uzbekistan
Терма жамоамиз аъзолари Осиё ўйинларига йўл олди
Бугун кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Японияда бўлиб ўтадиган Айти-Нагоя-2026 Осиё ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди.
Ушбу XX Осиё ўйинларининг кураш бўйича мусобақаларида Ўзбекистон кураш терма жамоаси, яъни эркаклар –81 ва +120 килограмм, аёллар –57 ва –78 килограмм вазн тоифаларида ғолиблик учун беллашади.
Терма жамоамиз шарафини Бекмурод Олтибоев, Шоҳруҳ Бахтиёров, Аҳрор Зиёдуллаев, Фотима Қодирова, Инобат Оғажонова, Шоҳиста Назарова ҳамда Покиза Комолиддиновалар ҳимоя қилади.
Курашчиларимиз 2026 йил 27 сентябрь куни беллашувларни бошлайди.