locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кураш. Таиланднинг Паттайя шаҳрида ўтаётган U15 ва U20 Осиё чемпионатида юртимиз спортчи қизлари муносиб натижаларга эришдилар

U15 ёш тоифасида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида фахрли 3-ўринни эгаллади.
Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Кураш. Таиланднинг Паттайя шаҳрида ўтаётган U15 ва U20 Осиё чемпионатида юртимиз спортчи қизлари муносиб натижаларга эришдилар
photo: Kurash Uzbekistan

Таиланднинг Паттайя шаҳрида ўтаётган U15 ва U20 Осиё чемпионатида юртимиз спортчи қизлари муносиб натижаларга эришдилар.

Тошкент шаҳар Яккакўраш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби спортчилари аёллар кураши бўйича Олий тоифали тренер, “Дўстлик” ордени соҳибаси Улжан Таджимуратова бошчилигида яна бир тарихий муваффақиятни қўлга киритдилар.

U15 Осиё чемпионати натижалари:
39 кг вазн тоифасида — Сарвиноз Раҳимжанова бронза медали совриндори;

58 кг вазн тоифасида — Мадинахон Қаликова кумуш медали совриндори.

U20 Осиё чемпионати:

68 кг вазн тоифасида — Мухайё Раҳимжинова 3-ўрин совриндори.

U15 ёш тоифасида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида фахрли 3-ўринни эгаллади.

Жамоавий рейтинг:

1-ўрин. Япония 🇯🇵
2-ўрин. Ҳиндистон 🇮🇳
3-ўрин. Ўзбекистон 🇺🇿

Мураббийлар:

Б. Пўлатов
У. Таджимуратова.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг