Кураш спорти фидойилари муносиб тақдирланди
2025 йилни кураш спорти ривожидаги муҳим босқич сифатида баҳолади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Ўзбекистон кураш федерацияси томонидан 2025 йилда энг яхши натижаларга эришган бир гуруҳ спортчилар, мураббийлар, ҳакамлар ҳамда кураш спорти ривожига улкан ҳиссасини қўшган қатор фаоллар орасида “Йилнинг энг яҳшилари”ни эътироф этиш ҳамда номинация ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирни Ўзбекистон кураш федерацияси раиси биринчи ўринбосари Бахтиёр Қадиров очиб бериб, ўз сўзида 2025 йилни кураш спорти ривожидаги муҳим босқич сифатида баҳолади.
Хусусан, Жанубий Кореяда ўтган Осиё чемпионати, Баҳрайндаги Ёшлар ўртасидаги III Осиё ўйинлари ва Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган VI Ислом Бирдамлиги ўйинларидаги спортчиларнинг улкан ютуқлари алоҳида таъкидланди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист