Кураш. Осиё чемпионати иштирокчилари тантанали кутиб олинди
Осиё чемпионатида Ўзбекистон жами 15 та (10 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза) медалларни қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 1- ўринни эгаллади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Kurash Uzbekistan
2026 йилнинг 11-15 июн кунлари Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Кураш бўйича Осиё чемпионати иштирокчилари тантанали кутиб олинди.
🇺🇿 Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро Аэропортида спортчиларимизни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири ўринбосари Махмудов Шахрилло, Спорт яккакурашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори Асралхўжаев Аваз ва мутасаддилар кутиб олди.
Осиё чемпионатида Ўзбекистон жами 15 та (10 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза) медалларни қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 1- ўринни эгаллади.
Иброҳим Жалолов
Редактор