Кураш. Хитой Тайпейи Кураш федерациясининг терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда
17–28 ноябрь кунларини қамраб олган йиғин — катталар ўртасидаги 15-жаҳон чемпионатига муҳим тайёргарлик босқичи.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Kurash Uzbekistan
Хитой Тайпейи Кураш федерациясининг терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.
17–28 ноябрь кунларини қамраб олган йиғин — катталар ўртасидаги 15-жаҳон чемпионатига муҳим тайёргарлик босқичи.
Кураш ватанида ўтаётган машғулотларда Ўзбекистон ва Хитой Тайпейидан 70 нафарга яқин курашчи маҳорат оширмоқда!
Жараёнларни бевосита кузатиш учун ИКА Бош котиби Муҳаммад Реза Нассирий ва ИКА Администрацияси раҳбари Мансур Мирзаевлар машғулотларга ташриф буюрди.
ИКА Бош котиби юқори даражали тайёргарликни ташкил қилиш учун масъулларга тегишли кўрсатмаларини берди.
Иброҳим Жалолов
Редактор