Кураш. \"Бош прокурор кубоги\"нинг кейинги босқичи қачон бўлиши маълум
Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Редактор
PHOTO: Telegram
Маҳалла ёшлари ўртасидаги "Беш ташаббус олимпадаси" доирасида КУРАШ спорт тури бўйича "Бош прокурор кубоги" мусобақасининг ҳудудий босқичлари жорий йилнинг 27-28 июн кунлари бўлиб ўтиши маълум қилинди. Бу ҳақида Кураш федерациясининг расмий саҳифалари хабар бермоқда.
Маълумот ўрнида кураш спорт тури бўйича маҳалла босқичида жами 505 минг 828 нафар ёшлар рўйхатдан ўтиб, 486 минг 804 нафари иштирок этган бўлса, сектор босқичида 83 минг 565 нафар, туман-шахар босқичига 7 минг 488 нафар ёшлар ғолиб бўлиб кейинги босқичга йўл олишди.
Энг сўнгги хабар ва янгиликларни sports24.uz сайти орқали кузатиб боринг.