locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кураш. Белбог‘ли курашчиларимиз жахон чемпионатида иккинчи ўринни қўлга киритишди

6 та олтин, 6 та кумуш ва 24 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида фахрли иккинчи ўринни эгаллади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Белбоғли курашчиларимиз жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни қўлга киритишди
photo: Kurash Uzbekistan

Жорий йилнинг 15-18 декабрь кунлари Россия Федерацияси Қозон шаҳрида белбог‘ли кураш бўйича ёшлар ўртасида жахон чемпионати бўлиб ўтди.

Қувонарлиси, 30 дан ортиқ давлатлардан 300 нафарга яқин кучли спортчилар иштирок этган мазкур жахон чемпионатида Ўзбекистон белбог‘ли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров бошчилигидаги терма жамоамиз ҳам иштирок этиб, муносиб натижаларни эгаллашга муваффақ бўлишди.

Белбог‘ли кураш бўйича ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Тургунпо‘латов шогирдлари ушбу жахон чемпионатида мазкур спорт турининг эркин ва классик йўналишларида жами 6 та олтин, 6 та кумуш ва 24 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида фахрли иккинчи ўринни эгаллади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг