Кураш. Азимжон Соатуллаев ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: United World Wrestling
Болгариянинг Самоков шаҳри мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича U20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида юнон-рум кураши баҳслари ўтказилмоқда.
Ортда қолган кунда терма жамоамиз ҳисобига яна бир медал қўшиб қўйилди.
-82 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Азимжон Соатуллаев бронза медалига сазовор бўлди. Ўзбекистонлик спортчи учинчи ўрин учун курашда армениялик рақибидан устун келди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист