«Korea Open». Мусобақанинг дастлабки кунида 3 та медал қўлга киритилди
Турнирнинг илк кунида миллий терма жамоамиз аъзолари 1 та кумуш ва 2 та бронза, жами 3 та медалга эга чиқди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: karate Uzbekistan
"Korea Open". Мусобақанинг дастлабки кунида 3 та медал қўлга киритилди
Бугун Корея Республикасининг Чунчхон шаҳрида таэквондо WT бўйича катталар ўртасида G2 тоифасидаги "Chuncheon Korea Open International Taekwondo Championships" халқаро мусобақасига старт берилди. Турнирнинг илк кунида миллий терма жамоамиз аъзолари 1 та кумуш ва 2 та бронза, жами 3 та медалга эга чиқди.
Кумуш:
Мироншоҳмирзо Музаффаров (-74 кг).
Бронза:
Жаҳонгир Худойбердиев (-54 кг)
Жасурбек Жайсунов (-80 кг).
Эртага мусобақанинг навбатдаги кунида аёллар ўртасидаги баҳслар ташкил этилади ва унда етти нафар ҳамюртимиз даянгга кўтарилади.
Иброҳим Жалолов
Редактор