Конор МакГрегор тарозида Макс Холлоуэйдан оғирроқ чиқди
Ҳар икки жангчи ҳам ярим ўрта вазн тоифаси учун белгиланган меъёрни бажарди ва асосий жанг расман тасдиқланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images
UFC 329 турнири олдидан ўтказилган расмий вазн ўлчаш маросимида Конор МакГрегор рақиби Макс Холлоуэйдан бироз оғирроқ чиқди.
МакГрегор тарозида 170,5 фунт (77,34 кг), Холлоуэй эса 169,5 фунт (76,88 кг) вазн кўрсатди. Ҳар икки жангчи ҳам ярим ўрта вазн тоифаси учун белгиланган меъёрни бажарди ва асосий жанг расман тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, Конор МакГрегор ва Макс Холлоуэй 13 йилдан сўнг илк бор яна октагонда тўқнаш келишади. UFC 329 турнирининг марказий жанги Лас-Вегасдаги T-Mobile Arenaда бўлиб ўтади.
Насрулло Каримов
Журналист