Конкур бўйича халқаро турнир якунланди
Ҳамюртаримиз жами 12 та: 3 та олтин, 2 та кумуш, 7 та бронза медални қўлга киритишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Конкур бўйича Тошкент мезбонлик қилган Жаҳон кубогининг минтақавий саралаш босқичи якунланди. Мусобақанинг охирги дастурларида ҳамюртаримиз 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларига эга чиқишди.
Кумуш медал:
115 см: Лочин Тоҳиржонов ("Golden star")
Бронза медал:
130 см: Мирёқуб Исмоилов ("Just Perfect")
115 см: Фаррух Усмонов ("Bucephal")
6 тўсиқли сакраш: Ашрафхон Негматов ("Casamira").
Шу тариқа, жорий йилнинг 30-апрел-3-май кунлари бўлиб ўтган мусобақа давомида ҳамюртаримиз жами 12 та: 3 та олтин, 2 та кумуш, 7 та бронза медални қўлга киритишди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист