Комилжон Муртазаев — U8 тоифасида кумуш медаль
У 300 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотини қўлга киритди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Chess Uzbekistan
Қирғизистонда якунланган 2026-йилги Марказий ва Шимолий Осиё шахмат чемпионатининг стандарт йўналишида ёш шахматчимиз Комилжон Муртазаев U8 ёш тоифасида кумуш медални қўлга киритди!
9 турдан сўнг 7 очко тўплаган Комилжон Муртазаев тоифада ишончли ўйин намойиш этиб, 2-ўринни эгаллади.
Чемпионат низомига кўра, U8 тоифаси совриндори Спорт усталигига номзод (CM) унвонига сазовор бўлади ҳамда 300 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотини қўлга киритди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист