Кими Антонелли: \"Q1’да хато қилганим ачинарли\"
Мерседес пойгачилари саралашдаги натижалари ҳақида гапириб беришди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: F1
Мерседес пойгачилари саралашдаги натижалари ҳақида гапириб беришди:
Кими Антонелли (P4):
Q1’да хато қилганим ачинарли. Тоза саралашда иккинчи ёки учинчи ўрин учун кураша олардим. Бугун Макс жуда тез эди, Феррари ҳам кучли кўринди.
Шу сабаб натижадан мамнун бўлишимиз керак. Эртанги пойга қизиқ бўлади. Шиналар ва трасса ҳароратини назорат қилиб, ғалаба учун имконият бўлса, охиригача курашамиз.
Жорж Расселл (P8):
Биринчи машғулотда ёмон эмасдик, аммо кейин деярли қўша олмадик. Трасса шиналар учун жуда оғир, ва ҳаво жуда иссиқ. Шиналар бизда рақибларга қараганда анча тез ейилмоқда.
Умид қиламанки, подиум учун кураша оламиз. Ҳозир Макс ва Ред Булл жуда тез, аммо пойгада кўп нарса шиналарга боғлиқ бўлади. Учала таркиб ҳам ишлатилиши мумкин.