Кикбоксинг бўйича ўсмирлар, ёшлар ҳамда катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.
Ушбу мусобақада Юнусобод тумани 2-сон спорт мактаби спортчилари ғолиб ва совриндорлар сафидан жой эгалладилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: kikboksing Uzbekistan
Жорий йилнинг 17–21-декабрь кунлари Чирчиқ шаҳрида спортнинг кикбоксинг тури бўйича ўсмирлар, ёшлар ҳамда катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.
Мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган спортчилар иштирок этган мазкур нуфузли мусобақада 1300 нафардан ортиқ кикбоксчилар ғалаба учун ўзаро куч синашди.
Ушбу мусобақада Юнусобод тумани 2-сон спорт мактаби спортчилари ғолиб ва совриндорлар сафидан жой эгалладилар.
1-ўрин Содиқов Фузайл 67 кг;
1-ўрин Насридинов Бегзод 71 кг;
1-ўрин Эркинов Юсуфбек 37 кг;
3-ўрин Нурахматов Яхё 57 кг;
3-ўрин Саидов Хорунхон 54 кг;
3-ўрин Ботиров Бобир 47 кг;
3-ўрин Хасанов Сардор 47 кг;
3-ўрин Ахунбабаев Муҳаммадазиз 42 кг .
Иброҳим Жалолов
Редактор