locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кичик болаларнинг катта мусобақаси — «Tashkent Open Judo Kids Cup IV»

3-4 июн кунлари пойтахтимиздаги «Humo Arena» мажмуаси анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Tashkent Open Judo Kids Cup» мусобақасига мезбонлик қилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кичик болаларнинг катта мусобақаси — «Tashkent Open Judo Kids Cup IV»
photo: gettyimages

Кичик болаларнинг катта мусобақаси — “Tashkent Open Judo Kids Cup IV”

3-4 июн кунлари пойтахтимиздаги "Humo Arena" мажмуаси анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Tashkent Open Judo Kids Cup" мусобақасига мезбонлик қилади.

Ҳозиргача Бразилия, Италия, Испания, Россия, Қатар, Саудия Арабистони, Грузия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғиз Республикаси каби ўндан ортиқ давлатдан 3000 нафарга яқин ёш дзюдочилар турнирда қатнашиш истагини билдирган.

Тўртинчи бор ташкил этилаётган "Tashkent Open Judo Kids Cup IV" бу йил 2012-2013, 2014-2015, 2016-2017, 2018-2019 ёш тоифасида бўлиб ўтади.

Шунингдек, 2014-2016 йилларда туғилган қизлар ўртасида ҳам ғолиб ва совриндорлар аниқланади.

"Tashkent Open Judo Kids Cup" узоқ вақтдан бери нафақат ёрқин болалар спорт байрами, балки иқтидорли ёш дзюдочиларни аниқлаш учун муҳим халқаро майдонга айланди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг