locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Каттақўрғонда янги спорт мажмуалари фойдаланишга топширилди

Мазкур майдонча "Ташаббусли буджет" лойиҳасининг жорий йил 1-мавсумида ғолиб деб топилган.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Каттақўрғонда янги спорт мажмуалари фойдаланишга топширилди
Фото: Спорт вазирлиги

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида бир қатор спорт мажмуалари фойдаланишга топширилди.

Мазкур майдонча "Ташаббусли буджет" лойиҳасининг жорий йил 1-мавсумида ғолиб деб топилган. 25х50 метр ўлчамдаги футбол майдончасида ёшлар ва маҳалла аҳолисининг спорт билан шуғулланиши учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Шунингдек, лойиҳа маблағлари ҳисобидан спорт мактабининг “Ҳайдарчаман” маҳалласи ҳудудидаги 65х105 ўлчамдаги стадион трибунаси устки қисми ёпилиб, янги ўриндиқлар ўрнатилди.

Шундан сўнг, спорт мактабининг "Кончилар ўйингоҳи"да 12х24 метрлик ўлчамдаги, енгил конструкцияли янгидан барпо этилган спорт зали ҳам фойдаланишга топширилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг