Канада Гран-присида Жорж Рассел биринчи, Ферстаппен иккинчи, Антонелли эса илк бор подиумда
Монреалдаги машҳур Жил Вильнёв автодромида Формула-1нинг мавсумдаги ўнинчи босқичи — Канада Гран-приси бўлиб ўтди. Катта курашларга бой бўлган пойгада «Мерседес» ҳайдовчиси Жорж Рассел ғалаба қозонди.
Иккинчи ўринни «Ред Булл» пилоти, амалдаги чемпион Макс Ферстаппен эгаллади. Расселнинг жамоадоши, ёш иқтидор соҳиби Андреа Кими Антонелли эса карерасида илк бор подиумга кўтарилди — у учинчи бўлиб финиш чизиғини кесиб ўтди.
Топ-5 натижалар:
1. Жорж Расселл («Мерседес») – 70 айлана
2. Макс Ферстаппен («Ред Булл») +0,228
3. Андреа Кими Антонелли («Мерседес») +1,014
4. Оскар Пиастри («Макларен») +2,109
5. Шарл Леклер («Феррари») +3,442
Пойгада иштирок этган бир қатор машҳур ҳайдовчилар натижани ёмонлаштирди ёки финални якунлай олмади. Жумладан, Ландо Норрис, Алекс Албон ва Лиам Лоусон мусобақани охиригача давом эттирмади.