Камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Шарқий Осиё сафарга йўл олди
Мазкур мусобақада қатнашадиган Ўзбекистон терма жамоаси Хитойга жўнаб кетди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Olympic.uz
5-10-май кунлари Хитойнинг Шанхай шаҳрида камондан отиш бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи босқичи бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада қатнашадиган Ўзбекистон терма жамоаси Хитойга жўнаб кетди.
Жамоамиз ушбу турнирдан кейин Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрига учиб кетади. У ерда спортчиларимиз қисқа ўқув-машғулот йиғинида қатнашиб, “Гйейанг Open” турнирида иштирок этишади.
Терма жамоамиз йўл олган таркиб қуйидагича:
Амирхон Содиқов
Бекзод Боборажабов
Муҳаммадқодир Эргашев
Ўткиржон Ҳошимов
Зиёдахон Абдусатторова
Нилуфар Ҳамроева
Диана Фотихова
Сабина Жўрақулова
Розикжон Султонмуродов
Журналист