Камончиларимиз ЖЧ олдидан Кореяда йиғин ўтказмоқда
Кванжудаги машғулотлар жаҳон чемпионати учун сўнгги тайёргарлик босқичи бўлади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olympic.uz
Камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳозирда Корея Республикасининг Кванжу шаҳрида халқаро ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. Ушбу йиғин спортчиларимиз учун 5–12 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати олдидан сўнгги ва энг муҳим тайёргарлик жараёни ҳисобланади.
2 августдан старт олган машғулотлар 3 сентябрга қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини қуйидаги камончилар ҳимоя қилади:
• Амирхон Содиқов
• Шоҳжаҳон Абдуҳамидов
• Бекзод Боборажабов
• Зиёдахон Абдусатторова
• Нилуфар Ҳамроева
• Жасмина Нурманова
Бакрадзе Иман
Редактор