locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Камончиларимиз Анталия Гран-присида совриндор бўлишди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Камончиларимиз Анталия Гран-присида совриндор бўлишди
ФОТО: Olympic.uz

Туркиянинг Анталия шаҳрида камондан отиш бўйича Гран-при турнири ўтказилди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси микст дастурида бронза медалига сазовор бўлди.

Амирхон Содиқов ва Зиёдахон Абдусатторова жуфтлиги дастлаб Молдова, сўнг чорак финалда Нидерландия вакилларини мағлубиятга учратди.

Бироқ ярим финалда грузиялик спортчилар ҳамюртларимиздан устун келишди. Бронза медали учун баҳсда эса Германия жамоаси 5:3 ҳисобида доғда қолдирилди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг