locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кадетлар ва ўсмирлар ўртасида шпага бўйича Жаҳон кубоги мусобақалари Мисрнинг Қоҳирада 29-январдан 1-февралгача бўлиб ўтмоқда

Мусобақа регламентига кўра, дастур якка ва жамоавий мусобақаларни ўз ичига олади. Мусобақа бугун, 29-январда бошланди ва 2026-йил 1-февралгача давом этади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кадетлар ва ўсмирлар ўртасида шпага бўйича Жаҳон кубоги мусобақалари Мисрнинг Қоҳирада 29-январдан 1-февралгача бўлиб ўтмоқда
photo: qilichbozlik Uzbekistan

Кадетлар ва ўсмирлар ўртасида шпага бўйича Жаҳон кубоги мусобақалари Мисрнинг Қоҳира шаҳрида 29-январдан 1-февралгача бўлиб ўтмоқда.

Мусобақа регламентига кўра, дастур якка ва жамоавий мусобақаларни ўз ичига олади. Мусобақа бугун, 29-январда бошланди ва 2026-йил 1-февралгача давом этади.

Бугун ўғил болалар ва қиз болалар ўртасидаги кадетлар мусобақаси старт олди. Болгария, Гонконг, Уммон, Германия, Греция, Грузия, Канада, Россия, Хитой ва яна 20 дан ортиқ давлатдан 120 нафар спортчи кадетлар тоифасига қўшилди. Аёллар жамоаси (кадетлар):

Асал Тошмуҳамедова, Гўзал Тошмуҳамедова, Озодахон Усмонжонова
Эркаклар жамоаси (кадетлар):
Саидбилол Алимов, Абробек Ермаматов ва Қоблан Камалов

Ўсмирлар мусобақаси эртага, 30-январда бошланади. Ушбу тоифага етакчи қиличбозлик давлатларидан, жумладан, Италия, Франция, Германия, БАА, Бельгия, Чили, Чехия, Испания ва бошқа мамлакатлардан 480 га яқин спортчи қўшилди. Аёллар жамоаси (ўсмирлар):
Асал Тошмуҳамедова, Гўзал Тошмуҳамедова, Озодахон Усмонжонова ва Марварид Зувайдуллоева
Эркаклар жамоаси (ўсмирлар):
Саидбилол Алимов, Абробек Ермаматов, Қоблан Камолов ва Искандар Туришев

Спортчиларга ишончли зарбалар, тактик аниқлик ва ёрқин ғалабалар тилаб қоламиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг