Қитъа биринчилигида совриндор бўлган сув полочиларимиз жаҳон чемпионатига йўлланма олишди
Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Olympic.uz
Малайзияда сув полоси бўйича U18 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон U18 қизлар жамоаси бронза медалини қўлга киритди.
Ҳамюртларимиз сўнгги турда Сингапур устидан 20:4 ҳисобида ғалаба қозониб, якунда бронза медалига эга чиқишди. Аҳамиятлиси, ушбу натижа жамоамизга жорий йилнинг август ойида мазкур ёш тоифасида Испанияда кечадиган жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳам тақдим қилди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист