Испаниянинг энг қадимги шаҳарларидан бири бўлган Памплона шаҳрида батут бўйича 38-жаҳон чемпионати бошланмоқда
40 та мамлакатдан келган 350 дан ортиқ иштирокчилар орасида ўзбекистонлик Миршоҳид Ҳасанбоев ҳам бор.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: gimnastika Uzbekistan
Испаниянинг энг қадимги шаҳарларидан бири бўлган Памплона шаҳрида батут бўйича 38-жаҳон чемпионати бошланмоқда.
Олимпиададан кейинги биринчи жаҳон чемпионати нафақат ўз унвонларини ҳимоя қилишни, балки техника ва маҳоратда яққол устунликни намоён этишни истаган рекорд даражадаги спортчиларни жалб қилди.
40 та мамлакатдан келган 350 дан ортиқ иштирокчилар орасида ўзбекистонлик Миршоҳид Ҳасанбоев ҳам бор. У якка тартибдаги баҳсларда 90 нафар иштирокчи билан тўқнаш келади.
Миршоҳидни шахсий мураббийи Анна Савкина ва терма жамоанинг катта мураббийи Бобуржон Аҳмадалиев қўллаб-қувватламоқда.
Иброҳим Жалолов
Редактор