locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ислом Бирдамлик ўйинларининг футзал мусобақаси Осиёликларнинг бенефиси билан якунланди

Форслар финалда Африка қитъасининг энг кучли жамоаси — Марокаш дарвозасига жавобсиз 5 та гол киритишди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ислом Бирдамлик ўйинларининг футзал мусобақаси Осиёликларнинг бенефиси билан якунланди
Фото: Ўзбекистон футзали

Биринчи марта Ислом Бирдамлиги ўйинлари дастурига киритилган футзал баҳсларида Осиё қитъаси вакиллари зафар қучишди. Европа, Осиё ҳамда Африка қитъаси вакиллари қатнашган мусобақада сариқ қитъа гранди – Эрон терма жамоаси VI Ислом Бирдамлиги ўйинларининг чемпиони бўлди! “Осиё Бразилияси” номи билан машҳур форслар финалда Африка қитъасининг энг кучли жамоаси — Марокаш дарвозасига жавобсиз 5 та гол киритишди!

Бронза медали учун кечган баҳсда эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси мусобақа мезбонлари Саудия Арабистони терма жамоасини пеналтилар сериясида доғда қолдирди – 7:6!

VI Ислом бирдамлиги ўйинлари
Финал
Марокаш – Эрон – 0:5.

3-ўрин учун
Саудия Арабистони – Ўзбекистон – 1:1, пеналтилар серияси – 5:6.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг