locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ислом бирдамлиги ўйинларининг 6-мавсумига бағишланган очилиш маросимига расмий равишда атиги бир ҳафта қолди

Ислом бирдамлиги ўйинлари — бу кўп миллатли, кўп спорт турларини ўз ичига олган мусобақадир.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ислом бирдамлиги ўйинларининг 6-мавсумига бағишланган очилиш маросимига расмий равишда атиги бир ҳафта қолди
photo: UFF

Ислом бирдамлиги ўйинлари — бу кўп миллатли, кўп спорт турларини ўз ичига олган мусобақадир. Ушбу ўйинлар Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) ва Ислом бирдамлиги спорт ассоциацияси (ИБСА) томонидан биргаликда бошқарилади. Ўйинларда ИҲТга аъзо мамлакатларнинг етакчи спортчилари турли спорт турларида иштирок этадилар.

Бугунги кунга қадар Ислом бирдамлиги ўйинлари беш марта ташкил этилган. Улардан биринчиси 2005 йилда Макка шаҳрида ўтказилган. Иккинчи ўйинлар мезбони сифатида Теҳрон танланган эди, бироқ 2010 йилда форс ва араб мамлакатлари ўртасидаги сиёсий низо сабабли ўйинлар бекор қилинган. 2013 йилда мусобақага Индонезия, 2017 йилда Боку, 2022 йилда эса Туркия мезбонлик қилган. Навбатдаги — VI Ислом бирдамлиги ўйинлари Саудия Арабистонининг пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади.

Ислом бирдамлиги ўйинларининг 6-мавсумига бағишланган очилиш маросимига расмий равишда атиги бир ҳафта қолди (7-ноябр, жума куни). 7–21-ноябр кунлари ўтказиладиган ушбу ўйинларда 57 мамлакатдан келган элита спортчилар 23 та спорт тури бўйича мусобақалашадилар.

Ар-Риёд-2025 ўйинларида 3 500 нафар спортчи шаҳар бўйлаб жойлашган бир нечта спорт майдонларида — Булвар, Олимпия мажмуаси, Ал-Жанадрия ва Малаз ҳудудларида баҳс олиб бориши кутилмоқда.

Спорт мусобақалари 3-ноябр, душанба куни Олимпия мажмуасида футзал билан бошланади. Айнан шу йўналишда қатнашиши кутилмоқдаган Ўзбекистон миллий терма жамоаси эса баҳсларга 4-ноябр санада киришади. Дастлабки ўйинни ҳамюртимиз мусобақа мезбонлари — Саудия Арабистони футзалчилари билан ўтказадилар.

Футзал баҳслари 3 000 томошабинни сиғдира оладиган Олимпия мажмуасининг 1-залида ўтказилади. Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашуви маҳаллий вақт билан соат 11:00 да (Тошкент вақти билан соат 14:00 да) бошланади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг