Қиличларимиз ЎМЙда - янги марралар сари
Айни кунларда юртимизнинг энг иқтидорли ва умидли қиличбозлари навбатдаги ўқув-машғулот йиғинида куч тўплашмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: qilichbozlik Uzbekistan
Айни кунларда юртимизнинг энг иқтидорли ва умидли қиличбозлари навбатдаги ўқув-машғулот йиғинида куч тўплашмоқда. Пойтахтимиздаги Пахтакор қиличбозлик зали эса Миллий терма жамоа рапира йўналиши вакилларининг маҳорат майдонига айланган.
Устозлар кўрсатмалари остида қиличбозлар техника, тезкорлик ва тактик фикрлашни янада сайқаллашмоқда. Машғулотлар жараёнидаги ҳар бир зарба, ҳар бир ҳаракатни тўғри амалга оширишни мустаҳкамлаш – мусобақалардаги ғалабалар учун муҳим пойдевор.
Спортчиларимиз ҳаракатларида ғалабага бўлган иштиёқ, кўзларида эса юксак мақсадлар акс этмоқда. Ишончимиз комил, мазкур йиғин олдинда турган нуфузли мусобақаларда ёрқин натижаларнинг гарови бўлади!
Иброҳим Жалолов
Редактор