Қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги мусобақаси тантанали очилиш тадбири ўтказилди
Олимпия шаҳарчасидаги “Ўйин турлари спорт мажмуаси”да сабля йўналиши бўйича катталар (аёллар) ўртасидаги баҳсларга тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Спорт вазири ўринбосари Шахрилло Махмудов, Халқаро қиличбозлик федерацияси бош котиби Гулнора Саидова ҳамда Қиличбозлик федерацияси раиси Мақсуд Абдусаматов иштирок этди.
Сўзга чиққанлар мусобақа қатнашчиларини самимий қутлар экан, мамлакатимизда спорт соҳасига қаратилган юксак эътибор, хусусан, давлат раҳбари ташаббуслари билан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари натижасида спортчиларга яратилаётган шароитларни алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, бу каби халқаро мусобақалар юртимизда қиличбозлик спорт турининг ривожига кучли туртки бераётгани, спортчиларимиз учун эса катта тажриба мактаби бўлиб хизмат қилаётгани қайд этилди.