Қиличбозликда янги босқич – тажриба, ўсиш ва янгиланиш сари
Кичик мусобақалар, жанговар ва амалий машғулотлар, ўқув-семинарлар ҳамда маҳорат дарсларини ташкил этиш.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Photo: Para Olimpiyada
Ўзбекистон Қиличбозлик федерацияси томонидан Қорақалпоғистон Республикасида қиличбозликнинг рапира йўналиши бўйича мавжуд камчиликларни ўрганиш, уларни бартараф этиш ва мураббийлар малакасини ошириш мақсадида муҳим ташаббус йўлга қўйилди.
2025 йил 25-октябрь – 8-ноябрь кунлари давомида хорижий мутахассис Р. Кутс Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида хизмат сафарида бўлиб, қуйидаги йўналишларда фаол иш олиб бормоқда:
Рапира йўналишида шуғулланаётган спортчилар ва мураббийларнинг тайёргарлик даражасини таҳлил қилиш;
Мураббийларга спортчиларни тайёрлашдаги мавжуд камчиликларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича тавсиялар бериш;
Кичик мусобақалар, жанговар ва амалий машғулотлар, ўқув-семинарлар ҳамда маҳорат дарсларини ташкил этиш.
Иброҳим Жалолов
Редактор