locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қиличбозликда янги босқич — ҳамкорлик сари қадам

2025-йил 2-ноябр куни янги ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Қиличбозликда янги босқич — ҳамкорлик сари қадам
photo: qilichbozlik Uzbekistan

2025-йил 2-ноябр куни Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳрида қиличбозлик спорти тараққиёти йўлида муҳим ва аҳамиятли бўлган янги ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

Ушбу келишув Қорақалпоғистон Республикаси шпагa йўналиши бош мураббийи Жақсимуратов Бекмурат ва Тошкент вилояти бош мураббийи Жеенбаев Саидбек ўртасида имзоланди.

Меморандумнинг асосий мақсади — ўзаро тажриба алмашинуви, спортчилар ва мураббийлар учун қўшма ўқув-йиғин машғулотларини ташкил этиш, янги методикаларни жорий этиш ҳамда республика миқёсида мусобақалар даражасини оширишдир.
Бу ҳамкорлик:
•спортчиларнинг маҳоратини ошириш,
•мураббийлар ўртасида билим ва тажриба алмашиш,
•ва энг муҳими, Ўзбекистон қиличбозлиги мактабини янги босқичга олиб чиқиш учун мустаҳкам пойдевор бўлади.

Ишончимизки, бу ташаббус яқин йилларда ўз самараларини беради ва ёш қиличбозларимиз халқаро майдонларда юртимиз шарафини янада юксалтиради!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг