Қиличбозлик. Жиззахда ёш қиличбозлар беллашуви бошланди
Бугун, 25-январь, Жиззах шаҳрида U-13 ёш тоифасидаги кичик кадетлар ўртасида қиличбозлик бўйича Ўзбекистон Республикаси Чемпионатига расман старт берилди.
Мусобақалар 25–30-январь 2026-йил кунлари давом этади. Унда республикамизнинг барча вилоятларидан, жумладан Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган иқтидорли ёш қиличбозлар иштирок этмоқда.
Чемпионатнинг илк куни мамлакат биринчилиги учун рапира йўналишида ўғил ва қиз болалар ўртасидаги шахсий беллашувлар билан бошланди.
Мусобақанинг асосий мақсадлари:
• қиличбозлик спорт турини оммалаштириш ва Ўзбекистонда кенг ривожлантириш;
• миллий терма жамоалар учун муносиб спорт заҳираси шакллантириш;
• спортчиларнинг маҳоратини ошириш;
• ҳудудлар ўртасида дўстлик ва спорт алоқаларини мустаҳкамлаш.