locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қиличбозлик. Жазоирда қиличбозлик бўйича Жаҳон кубоги бошланди

Топ 64 таликдаги энг кучлилар қаторида Муса Аимуратов ҳам бор, у 8-ноябр куни мусобақасини давом эттиради.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Қиличбозлик. Жазоирда қиличбозлик бўйича Жаҳон кубоги бошланди
photo: qilichbozlik Uzbekistan

Аввал хабар қилинганидек, Жазоирда қиличбозлик бўйича Жаҳон кубоги бошланди.
Мусобақа 2025-йил 7-9-ноябр кунлари бўлиб ўтади. Мусобақа регламентига кўра, қиличбозлар бугун трекка чиқишади. Жаҳон кубогида Италия, Хитой, Корея, Япония, Испания, Венгрия, Франция, Германия, Қозоғистон, Канада, Польша ва бошқа етакчи қиличбозлик давлатлари каби 29 мамлакатдан 165 дан ортиқ спортчи иштирок этмоқда.

Аёллар жамоаси
Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади: Зайнаб Дайибекова, Фернанда Эррера, Самира Шокирова, Гулистон Пердебаева ва Наргиза Жаксыбаева.

Топ 64 таликдаги энг кучлилар қаторида Муса Аимуратов ҳам бор, у 8-ноябр куни мусобақасини давом эттиради.

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси матбуот хизмати жамоамизга ишонч, илҳом ва ёрқин ғалабаларни тилайди! Трекдаги ҳар бир учрашув янги ютуқлар сари қадам бўлсин.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг