Қиличбозлик. ҚЎзЧ доирасида рапира бўйича ғолиб ва совриндор жамоалар аниқланди
Бу беллашувларда нафақат техника, балки бирдамлик, ишонч ва ҳақиқий жамоа руҳи синовдан ўтди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: qilichbozlik Uzbekistan
Жиззах шаҳрида 13 ёшгача бўлган ёш қиличбоз ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати доирасида рапира йўналиши бўйича жамоавий мусобақалар бўлиб ўтди. Бу беллашувларда нафақат техника, балки бирдамлик, ишонч ва ҳақиқий жамоа руҳи синовдан ўтди.
Қизлар жамоалари:
1-ўрин. Тошкент 1
2-ўрин. Тошкент 2
3-ўрин. Фарғона 1
3-ўрин. Фарғона 2
Ўғил болалар жамоалари:
1-ўрин. Тошкент 1
2-ўрин. Фарғона
3-ўрин. Фарғона 1
3-ўрин. Фарғона 2
Ҳар бир жамоада — ўзига хос характер, ҳар бир жангда — масъулият, ҳар бир ғалабада эса катта меҳнат мужассам. Бу ёш спортчилар бугун жамоа бўлишни, бир-бирини қўллаб-қувватлашни ва ғалабани бўлишишни ўрганмоқда.
Барча иштирокчилар, мураббийлар ва ота-оналарни табриклаймиз!
Иброҳим Жалолов
Редактор