Қиличбозлик. Ўзбекистон миллий жамоаси Жазоирда қиличбозлик бўйича Жаҳон кубогига қатнашади
Эркаклар ва аёллар ўртасидаги қиличбозлик бўйича Жаҳон кубоги 6-9 ноябрь кунлари Жазоирда бўлиб ўтади. Мусобақа регламентига кўра, қиличбозлар ҳам якка, ҳам жамоавий баҳсларда иштирок этадилар.
Ушбу мусобақада Испания, Венгрия, Италия, Франция, Япония, Корея, Грузия, Миср, Ҳиндистон, Гонконг, Хитой, Болгария, Бразилия, Германия ва бошқалар каби 35 мамлакатдан 366 дан ортиқ иштирокчи иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган. 🌍
Ўзбекистон терма жамоаси:
Аёллар жамоаси:
Зайнаб Дайибекова, Лара Луиса Фернанда Эррера, Наргиза Жакcибаева, Гулистон Пердибаева ва Самира Шокирова.
Эркаклар жамоаси:
Исломбек Абдазов, Муса Аймуратов, Сардор Абдукаримбеков, Зухриддин Қодиров ва Алпамис Уракбаев.

Қиличбозларимизга омад, ўзларига ишонч ва мусобақа йўналишида ёрқин ғалабалар тилаймиз.