Қиличбозлик. U-20 ЎзК: Шпага йўналишида ғолиблар аниқланди
Нукусда ўтказилган U-20 Ўзбекистон Кубогининг шпага йўналишидаги яккалик баҳсларида юртимизнинг турли ҳудудларидан келган 80 нафар ёш қиличбоз ғалаба учун куч синашди.
Ўғил болалар (47 нафар):
1 Зайнабиддинов Озодбек — Фарғона ОПСТТМ
2 Савронов Элор — Гулистон ОПСТТМ
3 Қозоқбоев Улуғбек — Нукус ОПСТТМ
3 Алижонов Навруз — Гулистон ОПСТТМ
Қизлар ўртасида финал баҳси айниқса ҳайажонли ўтди. Бухоролик Дилнура Ибодуллаева ва андижонлик Озода Усмонжонова учрашуви кескин ва муросасиз кечди. Кучлар тенг бўлса-да, Дилнура ҳал қилувчи зарбаларни аниқ амалга ошириб, 15:13 ҳисобида ғалабани қўлга киритди.
Қизлар (36 нафар):
1 Ибодуллаева Дилнура — Бухоро ОПСТТМ
2 Усмонжонова Озода — Андижон ОПСТТМ
3 Орынбаева Шахноза — Қорақалпоғистон
3 Халилова Алина — Навоий
Барча ғолиб ва совриндор спортчиларни ҳамда уларнинг фидоий мураббийларини табриклаймиз!
Уларнинг бугунги ютуғи — эртанги катта ғалабалар сари қўйилган муҳим қадамдир.