locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қиличбозлик. U-20 Ўзбекистон Кубоги: Рапира йўналишида Фарғона терма жамоалари чемпионликни қўлга киритди!

Ёш қиличбозларимизнинг маҳорати, интизоми ва ғалабага бўлган ишончи мухлисларга чинaкам спорт руҳини намоён этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Қиличбозлик. U-20 Ўзбекистон Кубоги: Рапира йўналишида Фарғона терма жамоалари чемпионликни қўлга киритди!
photo: qilichbozlik Uzbekistan

Бугунги ҳаяжонли ва шиддатли кун якунида рапира йўналиши бўйича жамоавий ҳисобда Фарғона терма жамоалари мутлақ ғолиб деб топилди! Ёш қиличбозларимизнинг маҳорати, интизоми ва ғалабага бўлган ишончи мухлисларга чинaкам спорт руҳини намоён этди.

Қизлар жамоалари:
1 Фарғона
— Дурдона Мадаминжонова
— Муштарийбону Абдуллаева
— Асалхон Абдулазизова
2 Тошкент – 1
3 Тошкент вилояти
3 Тошкент – 2

Йигитлар жамоалари:
1 Фарғона
— Шерамон Комилжонов
— Жамолиддин Марипжонов
— Иқболжон Муҳаммаджонов
— Асадбек Тўхтамуродов
2 Тошкент – 1
3 Тошкент – 2
3 Тошкент – 3

Бу ғалаба — ёш спортчиларимиз меҳнати, мураббийларнинг теран сабоқлари ва жамоанинг бир-бирига бўлган ишончининг ёрқин самарасидир. Табриклаймиз!

Эслатиб ўтамиз, эртага қиличбозликнинг шпaга йўналишида яккалик баҳслари старт олади.
Янги қаҳрамонлар, янги рекордлар ва янги сенсацияларни кутамиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг