Қиличбозлик. U-13 МО чемпионати. Рапира баҳсларида ёш қиличбоз ғолиблар аниқланди
Тошкент шаҳрида 13 ёшгача бўлган ёш қиличбозлар ўртасида ўтказилаётган Марказий Осиё чемпионати қизғин паллага кирди. Бугун мусобақа доирасида рапира йўналишидаги яккалик беллашувлар бўлиб ўтди ва кичик ўсмирлар ёш тоифасида энг кучлилар аниқланди.
Ўғил болалар (38 нафар иштирокчи):
1 Мустафаев Селимхон (Ўзбекистон)
2 Юлчибоев Иброҳим (Ўзбекистон)
3 Шукуржанов Муҳаммадамин (Ўзбекистон)
3 Қожагали Абилайхон (Қозоғистон)
Қиз болалар (49 нафар иштирокчи):
1 Ташимова Раяна (Ўзбекистон)
2 Кузикова Ульяна (Ўзбекистон)
3 Кожаева Алина (Қозоғистон)
3 Маленкина Таисия (Ўзбекистон)
Таъкидлаш жоизки, ушбу мусобақа ёш спортчилар учун нафақат медаллар, балки катта тажриба мактабига айланди. Ҳар бир жангда қатъият, тезкор фикрлаш ва ғалабага бўлган иштиёқ яққол намоён бўлди.
Ғолиб ва совриндорларни табриклаймиз! Ёш қиличбозларимизга кейинги беллашувларда ҳам омад тилаймиз!