locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қиличбозлик. Тошкентда U-17 Ўзбекистон чемпионати — Рапира йўналишида жамоавий баҳслар якунланди!

Тошкент шаҳрида қиличбозлик бўйича ўсмирлар ўртасидаги (U-17) Ўзбекистон чемпионати доирасида рапира йўналишида жамоавий мусобақалар ҳам қизғин ва муросасиз руҳда бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Қиличбозлик. Тошкентда U-17 Ўзбекистон чемпионати — Рапира йўналишида жамоавий баҳслар якунланди!
photo: qilichbozlik Uzbekistan

Тошкентда U-17 Ўзбекистон чемпионати — Рапира йўналишида жамоавий баҳслар якунланди!

Тошкент шаҳрида қиличбозлик бўйича ўсмирлар ўртасидаги (U-17) Ўзбекистон чемпионати доирасида рапира йўналишида жамоавий мусобақалар ҳам қизғин ва муросасиз руҳда бўлиб ўтди.

Жамоавий баҳсларда ҳам кучли тайёргарлик, ўзаро ҳамжиҳатлик ва ғалабага бўлган интилиш яққол намоён бўлди.

Якуний натижаларга кўра:
Тошкент шаҳри жамоалари етакчиликни қўлга олди.

1-ўрин. Тошкент-1
2-ўрин. Тошкент-2
3-ўрин. Тошкент-3
3-ўрин. Фарғона жамоаси

Мазкур жамоалар таркибидаги спортчилар ҳам ўғил болалар, ҳам қизлар ўртасида олтин, кумуш ва бронза медалларни қўлга киритиб, мусобақанинг энг фаол ва муваффақиятли иштирокчиларидан бўлишди.

Чемпионат эса давом этади!
Бугундан бошлаб сабля йўналиши бўйича мусобақаларга старт берилди. Унда ҳам яккалик ва жамоавий йўналишларда ғолиб ҳамда совриндорлар номи аниқлаб олинади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг