Қиличбозлик спорт тури бўйича \"Вилоят Ҳокими кубоги\"
Қиличбозлик спорт тури Шпага, Сабля, Рапира йўналишлари бўйича яккалик ҳамда Шпага йўналишининг жамоавий баҳслари жорий йилнинг 3-5 февраль кунлари Чирчиқ ОПСТТМда 2012-2013 йилда туғилган ўғил болалар ва қиз болалар ўртасида “Вилоят Ҳокими кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.
Ушбу мусобақада ЧОПСТТМ, Чирчиқ шаҳар Спорт мактаби ва Бекобод туман Спорт мактаблари тарбияланувчилари ўртасида баҳслар олиб борилди. Вилоятимиздан ташриф буюрган ёш қиличбозлар чемпионлик учун қизғин ва муросасиз баҳс олиб бориб, шоҳсупанинг тегишли ўринларидан жой эгалладилар.
Совриндор ва ғолиб бўлган ёш қиличбозлар Бошқарма томонидан ажратилган қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Мусобақа юқори савияда ва қувонч билан якун топди. Барча спортчиларга ғалаба сари омад тилаб қоламиз ҳамда раҳбариятга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз