locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қиличбозлик. Солт-Лейк-Сити шаҳрида сабля бўйича Жаҳон кубоги старт олди

Мусобақа 25-январга қадар давом этади ҳамда унда индивидуал ва жамоавий беллашувлар ўтказилмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Қиличбозлик. Солт-Лейк-Сити шаҳрида сабля бўйича Жаҳон кубоги старт олди
photo: qilichbozlik Uzbekistan

22-январ куни АҚШнинг Солт-Лейк-Сити шаҳрида эркаклар ва аёллар ўртасида сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи расман бошланди. Мусобақа 25-январга қадар давом этади ҳамда унда индивидуал ва жамоавий беллашувлар ўтказилмоқда.

Мазкур нуфузли мусобақада дунёнинг 44 дан ортиқ мамлакатида 381 нафардан зиёд спортчи иштирок этмоқда. Аргентина, Бразилия, Япония, Италия, Туркия, Мексика, Австралия, Корея Республикаси каби етакчи қиличбозлик мактаблари вакиллари ғалаба учун кураш олиб бормоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ушбу мусобақада қуйидаги таркибда қатнашмоқда;
Аёллар:
Зайнаб Дайибекова, Самира Шокирова, Фернанда Эррера, Гулистан Пердибаева, Аякоз Жумамуратова, Наргиза Жаксибаева.

Эркаклар:
Исломбек Абдазов, Муса Аймуратов, Сардор Абдукаримбеков, Алпамис Уракбаев.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг