Қиличбозлик. Маҳорат, жанговар руҳ ва тажриба мактаби
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2026 йил учун вақтинча республика календар режасига мувофиқ, қиличбозлик спорт тури — шпага йўналиши бўйича Ўзбекистон ёшлар ва ўсмирлар миллий терма жамоаси аъзолари иштирокида жорий йил 2–14 январ кунлари Тошкент шаҳридаги “Пахтакор” қиличбозлик залида ўқув-машғулот йиғини бўлиб ўтмоқда.
Мазкур машғулот йиғини жараёнида спортчилар жанговар тажрибани чуқурлаштириш, техник ва тактик маҳоратни ошириш, тезкор қарор қабул қилиш ҳамда мусобақа шароитига яқин муҳитда ўз устида ишламоқда.
Тажрибали мураббийлар раҳбарлигида ўтаётган ушбу йиғиндаги ҳар бир машғулот, ҳар бир машқ — бу спортчилар учун профессионал ўсиш, ички интизом ва спорт характери шакллантириш йўлидаги муҳим босқичдир.
Мақсад аниқ — кучли тажриба, пухта тайёргарлик ва юксак натижалар.
Ёш қиличбозларимизга спорт маҳоратини ошириш майдонида бардавомлик, қатъият ва муваффақият тилаймиз!