Қиличбозлик. Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олди
Бугун пойтахтимиз Тошкентда жойлашган Келажак маркази спорт мажмуасида қиличбозлик бўйича мамлакатимиз миқёсидаги йирик ва нуфузли мусобақага старт берилди — куч, ирода ва маҳорат синовдан ўтадиган спорт майдони очилди.
Мусобақалар регламент асосида ўтказилиб, якка ва жамоавий беллашувларни ўз ичига олади.
Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси мазкур Республика чемпионатини юқори савияда ва халқаро мусобақалар даражасида ўтказилишига алоҳида эътибор қаратган.
Мусобақанинг илк кунида шпагичилар ёлқалик баҳси бўлиб ўтмоқда. Унда 66 нафар эркаклар ва 51 нафар аёл-қизлар ғалаба учун кураш олиб бормоқда.
Мусобақада юртимизнинг турли ҳудудларидан — Навоий, Бухоро, Андижон вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент вилоятлари, шунингдек Гулистон, Фарғона ва бошқа вилоятлардан спортчилар иштирок этмоқда.
Старт берилди — олдинда кескин баҳслар, унутилмас лаҳзалар ва янги чемпионлар кутмоқда!