Қиличбозлик. Қиличбозларимизнинг халқаро майдондаги муносиб натижаси
3–7 декабрь кунлари Шимкент шаҳрида қиличбозлик бўйича
О.В. Фелинская халқаро турнири бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада Марказий Осиёдан 200 нафардан ортиқ спортчи иштирок этди.
Ўзбекистон, хусусан Навоий вилояти номидан қатнашган спортчиларимиз ушбу турнирда юксак маҳорат ва матонат намоён этдилар.
Шахсий биринчилик
Ҳалилова Алина ажойиб жанг олиб бориб, кумуш медалга эга бўлди.
Кескин кечган финал баҳсида у қозоғистонлик рақибасига 11:10 ҳисобида имкониятни бой берди.
Жамоавий биринчилик
(2006-й. туғилган ва ундан кичик ёш)
Ўзбекистон терма жамоаси қуйидаги таркибда иштирок этди:
Ҳалилова Алина, Темирова Камила, Шодмонова Феруза, Ташмуҳаммедова Гўзал.
Қозоғистон–1 жамоасига қарши финал баҳси ниҳоятда шиддатли кечди. Қизларимиз бор куч ва маҳоратларини намоён этди, бироқ— 41:40 ҳисобида имконият бой берилди.
Спортчилар ва улар мураббийларини табриклаймиз! Бу натижалар келгуси ютуқлар сари муҳим қадамдир!