Қиличбозлик. Қиличбозларимиз Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди
Қиличбозларимиз нуфузли мусобақада 3 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: qilichbozlik Uzbekistan
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 20-27 февраль кунлари Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида Қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати мусобақалари ўтказилди.
Қиличбозларимиз ушбу нуфузли мусобақада 3 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишди.
Шунингдек, сабля йўналиши бўйича қизлар ва йигитлар ўртасида ўтказилган жамоавий баҳсларда миллий терма жамоамиз аъзолари 2-ўринни қўлга киритишди.
Бугун Тошкент халқаро аэропортида спортчиларимиз Спорт вазири ўринбосари Шахрилло Махмудов, Қиличбозлик федерацияси раиси ўринбосари Ҳаёт Закиров, вазирлик ва федерация масъул ходимлари, спортчиларнинг ота-оналари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида тантанали равишда кутиб олинди.
Иброҳим Жалолов
Редактор