Қиличбозлик. Фарғонада ўтаётган U-23 Ўзбекистон Кубогининг рапира бўйича ғолиблари аниқланди
Мусобақада жами 83 нафар спортчилар - 30 нафар қиз ва 53 нафар йигит иштирок этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: qilichbozlik
Кеча Фарғона шаҳрида 23 ёшгача бўлган ёш қиличбозлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди. Унда рапира йўналишида шахсий ва жамоавий беллашувлар қизғин курашларга бой тарзда кечди.
Мусобақада жами 83 нафар спортчилар - 30 нафар қиз ва 53 нафар йигит иштирок этиб, ўз маҳорати, чаққонлиги ва матонатини намоён этди.
Қизлар ўртасида ғолиблар:
1-ўрин — Давронова Мафтуна (Фарғона)
2-ўрин — Килдеева Анелия (Тошкент)
3-ўрин — Юсупова Озодахон (Фарғона ОПСТТМ)
3-ўрин — Нормаматова Шабнам (Тошкент)
Йигитлар ўртасида ғолиблар:
1-ўрин — Семенеев Радмир (Андижон)
2-ўрин — Муҳамедов Азамат (Тошкент)
3-ўрин — Солиҳожиев Анвархон (Андижон)
3-ўрин — Марипжонов Илёсбек (Фарғона)
Иброҳим Жалолов
Редактор