Қиличбозлик. Дилором Турдикулова шпага йўналишида дунёнинг энг яхши уч нафар ҳаками қаторига кирди
Бу ютуқ унинг кўп йиллик профессионал меҳнати ва юқори даражадаги ҳакамлик маҳорати натижасидир.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Photo: gettyimages
Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) қарорига кўра, 2024–2025 йилги мавсум якунларига биноан халқаро тоифадаги ҳакам Дилором Турдикулова шпага йўналишида дунёнинг энг яхши уч нафар ҳаками қаторига кирди.
Бу ютуқ унинг кўп йиллик профессионал меҳнати ва юқори даражадаги ҳакамлик маҳорати натижасидир. Дилором Турдикулова йирик халқаро мусобақаларнинг финал баҳсларида ҳакамлик қилган, шунингдек, 2024 йилги Олимпия ўйинларида ҳам ҳакам сифатида иштирок этган.
Шу жумладан, Ўзбекистон сабля терма жамоаси аъзоси — Гулистон Пердебаева йилнинг энг яхши спортчиси деб топилди. У ўзининг спорт маҳорати даражаси ва спортга садоқати билан фахримизга айланди.
Иброҳим Жалолов
Редактор