Қиличбозлик. Дилдорам Турдиқулова “Йилнинг энг яхши ҳаками”
Пойтахтимизда бўлиб ўтган “Миллий спорт мукофот–2025” тантанали тақдирлаш маросими Ўзбекистон спорти ҳаётидаги муҳим воқеалардан бири бўлди.
Мазкур нуфузли тадбирда юртимиз спорти ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган спортчилар, мураббийлар, ҳакамлар ҳамда соҳа фидойилари эътироф этилди.
Ўзбекистон Қиличбозлик федерацияси номидан қиличбозлик бўйича халқаро тоифадаги ҳакам Дилдорам Турдиқулованинг “Йилнинг энг яхши ҳаками” номинацияси билан тақдирлангани муносабати билан самимий табриклаймиз.
Дилдорам Турдиқулованинг юксак профессионал маҳорати, холислик ва масъулият билан олиб бораётган фаолияти миллий қиличбозлик спортининг ривожи ҳамда халқаро майдондаги нуфузини юксалтиришга хизмат қилмоқда.
Ушбу ютуқ унинг фидокорона меҳнати ва касбига бўлган садоқатига берилган муносиб баҳодир.
Дилорам Турдиқуловага мустаҳкам соғлиқ, келгусидаги фаолиятида улкан ютуқлар, халқаро мусобақаларда муваффақиятли ҳакамлик тилаймиз!