Қиличбозлик. Бишкеκда ёш шпагачилар натижалари
Бишкеκда ёш шпагачилар натижалари!
16–20 апрел кунлари Бишкеκ шаҳрида ўтказилган U-17 ва U-20 ёш тоифасидаги халқаро мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, қатор ёрқин натижаларга эришди.
Ўсмирлар (яккалик баҳс):
1-ўрин. Камалов Каблан – мутлақ устунлик билан 1-ўрин
3-ўрин. Ермаматов Аброрбек
3-ўрин. Акбаралиев Ҳикматилло
Ўсмир қизлар:
3-ўрин. Тошмуҳаммедова Гўзал
Ёшлар (яккалик):
2-ўрин. Тошмуҳаммедова Гўзал
3-ўрин. Ойдинова Севинч
Қизлар жамоавий баҳсида
Назарова Эфсун, Ойдинова Севинч, Раимқулова Адиба ва Рузибаева Ясмина кумуш медалга эга бўлди.
Ўғил болалар жамоавий баҳси:
Ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари бронза медални қўлга киритди - Ермаматов Аброрбек, Авазбеков Ахрорбек, Сўйиндиков Фирдавс, Икрамов Исломбек, шунингдек Аппсетеров Жаханшах, Камалов Каблан, Азизов Саидало ва Ғофуржонов Исломбек.
Бишкеκдаги баҳслар спортчиларимиз учун нафақат медал, балки катта тажриба мактаби ҳам бўлди.
Шпагачиларимизни муваффақияти билан табриклаймиз!