locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қиличбозлик. 17 ёшгача бўлган қиличбозлар ўртасида Ўзбекистон Кубоги бошланди

Мусобақанинг навбатдаги кунларида рапира ва шпага йўналишларидаги беллашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Қиличбозлик. 17 ёшгача бўлган қиличбозлар ўртасида Ўзбекистон Кубоги бошланди
photo: qilichbozlik Uzbekistan

Тошкент шаҳрида қиличбозлик бўйича 17 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида Ўзбекистон Кубоги мусобақалари бошланди.

Мусобақанинг илк кунида сабля йўналиши бўйича баҳслар ўтказилди. Унда республикамизнинг турли ҳудудларидан 70 нафарга яқин ёш қиличбозлар (37 нафар ўғил болалар ва 32 нафар қизлар) ўзаро куч синашди.

Ўғил болалар ўртасида ғолиб ва совриндорлар:
1. Идоятов Адиз — Тошкент
2. Жалғасбаев Алишер — Нукус
3. Алимов Саидиброҳим — Тошкент
3. Жолдасбаев Нурлан — Нукус
Қизлар ўртасида ғолиб ва совриндорлар:
1. Ўтебаева Наргиза — Нукус
2. Рўзиева Салима — Тошкент
3. Шерниёзова Феруза — Нукус
3. Хусанбоева Бибиайша — Тошкент

Ёш қиличбозларимизни ушбу ёрқин натижалар билан чин дилдан табриклаймиз.
Эслатиб ўтамиз, эртага саблячилар жамоавий баҳси бўлиб ўтади.
Мусобақанинг навбатдаги кунларида рапира ва шпага йўналишларидаги беллашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг