locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қиличбозларимиз Ўқув-машғулот йиғинида

Айни кунларда пойтахтимизда жойлашган қиличбозлик залларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси (ёшлар ва катталар) навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларини олиб бормоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Қиличбозларимиз Ўқув-машғулот йиғинида
photo: qilichbozlik Uzbekistan

Айни кунларда пойтахтимизда жойлашган қиличбозлик залларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси (ёшлар ва катталар) навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларини олиб бормоқда.
Айниқса, сабля йўналишидаги машғулотларда спортчиларнинг жисмоний тайёргарлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Куч, тезлик ва чидамлиликни оширишга қаратилган машқлар орқали қиличбозларимиз янада юқори спорт формасига чиқиш йўлида астойдил меҳнат қилмоқда.

Олдинда эса уларни нуфузли Жаҳон кубоги босқичлари ва жаҳон чемпионати каби масъулиятли мусобақалар кутмоқда. Бу эса ҳар бир спортчидан максимал даражада тайёргарлик ва ирода талаб қилади.

Ишонамизки, терма жамоамиз аъзолари халқаро майдонларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, мухлисларимизни ёрқин ғалабалар билан хурсанд этади!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг